Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-04-20 09:23:02    128

PDF юклаш
Чоп этиш



Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Халқ таълими бўлимига қарашли 11-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари томонидан аҳолини хатловдан ўтказиш ҳамда сайлов ёшидаги фуқароларни аниқлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Хатлов жараёнларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда электрон базага киритиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам туман ҳокими томонидан ўрганилди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари якуни буйича 11 февраль куни тасдиқланган 7-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, туманда “Хавфсиз ховли” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар аҳволи ва жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси доирасида амалга оширилган ишлар, туманда ишсизликни олдини олиш, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижро-интизомини мустахкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳокимлик соати ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга олиб борилаётган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram