Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАКТАБЛАРДАГИ ИЖОДИЙ-МАДАНИЙ ТАРҒИБОТЧИЛАР ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ
2021-04-19 16:58:49 447
Қўштепа туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида директорларнинг маданий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилди.
Умумтаълим мактабларининг маданий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг вазифалари билан ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг вазифалари бири-бирини тўлдирувчи муштарак фаолиятлардир. Ушбу кунларда мактабларга ташриф буюриб, ўз иш фаолиятларини бошлаётган ижодкор тарғиботчиларимиз мактаблардаги ҳали биз билмаган истеъдод эгалари, ижодга, адабиёт, шеъриятга чанқоқ ёшларимиз борлигидан хурсанд бўлмоқдалар. Зеро, ижодкорларимизнинг вазифаси, айнан, бўлажак адабиётшунос олимларни, шоир ва ёзувчиларни топиш, уларга ижод сирларини ўргатиш, амалиётга етаклаш, туман, вилоят, республикамизнинг бугунги адабий муҳити, янги китоблар, шоир ва ёзувчилар билан таништиришдир. Ватанимиз тараққиётида, жамиятимизда уйғониш даври бошланаётган тарихий даврда чекка туманлардаги ижодкорларимизнинг зиммасига бундай масъулиятли вазифанинг юклатилиши, ҳар бир мактабда алоҳида лавозимнинг жорий этилиши ҳукуматимизнинг ижод аҳлига бўлган юксак ишончининг ёрқин намунасидир. Хўш, бундай юксак ишончни оқлаш, беш йилликларга мўлжалланган стратегик режаларни амалга оширишни бугунги номзодларимиз уддалай оладиларми? Ҳали бу борада жуда кўп ўқув семинарлари, тажриба алмашувлар, устоз шоирларимиз, ёзувчиларимизнинг маҳорат дарслари (мастер класлари) ташкил этилиши лозим.
Бугун шундай тадбирларнинг дебочаси сифатида туман ХТБда Қўштепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсупов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков, туман ХТБ мудири З.Тожибоев, Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси ўринбосари Д.Эргашева ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Умумтаълим мактабларида жорий этилган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг вазифалари нималардан иборат? Бу савол барчамизни қизиқтириши табиийдир. Бугун бўлиб ўтган давра суҳбатида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар қандай вазифаларни бажарадилар, деган саволларга батафсил жавоб берилди.
Ишончимиз комилки, туманимиз адабий муҳитида улкан ижодий баркамолликка эришиш, ўқувчи ёшларнинг янги истеъдод қирраларини кашф этиш, янги ренессанс даврининг янги ижодкорлар авлодини етиштириш борасида етарли тажриба ва кадрлар захирасига эгамиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.