Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-04-19 15:46:14 203
Туманнинг иқтисодий ўсиши кўп жиҳатдан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига боғлиқ. Ҳафтанинг ҳар душанба куни туманимиздаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида ташкил этиб келинаётган “Тадбиркорлар қабули” хусусий сектор вакилларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни тезкор бартараф қилиш имконини бермоқда.
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан ўтказилган навбатдаги қабулда 6 нафар хусусий сектор вакилларининг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари атрофлича ўрганилди. Туман ҳокими қабулга келган тадбиркорлар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ҳар бир мурожаат ижроси ўз вақтида таъминланиши зарурлигига масъул мутасаддилар эътибори қаратилди.
Мулоқотда тижорат банкларидан кредит олиш, ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча ер ажратиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида мурожаатларнинг аксариятини жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди. Муддат талаб этувчи мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.