Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ ИЛЁС НОВИКОВНИНГ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА МУРОЖААТИ
2021-04-16 16:21:22 156
Қўштепа туманида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан туман ҳокими Илёс Новиковнинг Халқ депутатлари туман Кенгашига Мурожаати
Ассалому алайкум ҳурматли сессия иштирокчилари!
Қўштепа туманида 51 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, хонадонлар сони 38,5 минг тани, оилалар сони 51,9 минг тани, аҳоли сони 193,4 минг кишини, шундан эркаклар 98,9 минг нафарни ҳамда аёллар 94,5 минг нафарни, меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 106,0 минг нафарни, иқтисодий фаол аҳоли сони 83,2 минг нафарни, иқтисодий банд аҳоли сони 73,8 минг нафарни (шундан расмий секторда 24,1 минг (32,7 фоиз), норасмий секторда 49,7 минг нафар (67,3 фоиз), ишсиз аҳоли сони 9 минг 368 нафарни (ишсизлик даражаси 11,3 фоиз), чет элга ишлаш учун чиқиб кетганлар сони 11,9 минг нафарни ташкил этади.
Қўштепа туманида ўтган 2020 йилда янги кичик бизнес субъектлари 277 та ташкил этилиб, туман бўйича кичик бизнес субъектлари сони 1197 тага етказилиб, булардан 1134 таси фаолият кўрсатиб келмоқда. (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари),
Шундан:
Қишлоқ хўжалиги йўналишида 122 та;
Саноат йўналишида 264 та;
Қурилиш йўналишида 102 та;
Савдо йўналишида 482 та;
Бошқа турдаги йўналишларда 164 та корхоналар фаолият юритишмоқда.
Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни енгил саноат йўналишида туманда ўтган 2020 йилда 1-сектор ҳудудидаги Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "GRAF TEXTIL" МЧЖ томонидан трикотаж махсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳани умумий қиймати 1,0 млрд сўм бўлиб, шундан тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан 550 млн сўм Агро банк туман филиали кредити ҳисобидан 450 млн.сўм маблағлар сарфланиб, лойиҳа ишга туширилди, натижада 140 та янги иш ўринлари яратилди.
Ҳозирги кунда жамият томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 100 дан ортиқ аёл-қизлар иш билан таъминланди.
Шу билан биргаликда 2021 йилда 283 та кичик бизнес субъектларини ташкил этишни ўз олдимизга мақсад қилиб олган ҳолда, шундан 1-чорак учун 63 та ташкил этиш белгиланган бўлиб, амалда 68 та ёки 107,9 фоизга бажарилган. 2-чорак учун 95 та, 3-чорак учун 85 та, 4-чорак учун 40 та янгитдан ташкил этилиши белгиланган кичик бизнес субъектларини ортиғи билан бажарилишини таъминлаймиз.
Маҳаллийлаштириш бўйича
Туманимизда импорт ҳажмини камайтириш мақсадида импорт ўрнини босувчи, экспортбоп, рақобатбардош ҳамда жаҳон стандарти талабларига мос келадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган умумий қиймати 4,1 млрд.сўмлик 6 та лойиҳалар мавжуд.
1. “Сардор РРС” МЧЖ томонидан ҳажми 1200 дона санитар-техник жихозлар (унитаз, чашаген, раковина) ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси йилига 240,0 млн сўмлик;
2. “Фарғона Тохирбек файз” хусусий корхонаси томонидан ҳажми
100 тонна лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси йилига 400,0 млн сўмлик;
3. “Фибер гласс” МЧЖ томонидан ҳажми 900 дона санитария-техника буюмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси йилига
405,0 млн сўмлик;
4. “Камрон Пойабзал” оилавий корхонаси томонидан ҳажми 10 минг жуфт болалар оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси йилига 600,0 млн сўмлик;
5. “Олимжон фарм медикал” МЧЖ томонидан жами 117 минг дона спиртли эритма антисептик воситалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси йилига 926,3 млн.сўмлик;
6. “Дармон файз фарм” МЧЖ томонидан жами 280 минг дона “Азитромицин DEF” дори воситаси ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси йилига 1 540,0 млн.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган.
Ушбу корхоналар томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида
802,0 млн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, белгиланган режага нисбатан 130 % га бажарилди.
Ярим йилликда ушбу 6 та саноат корхоналари томонидан
1 млрд. 233 млн.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Кичик саноат зонаси бўйича
“Йўлдошобод” кичик саноат зонаси, 1-секторга – 1,29 га, (туман ҳокимининг 2019 йил 13 майдаги № 1733-сонли қарори)
“Хавасманд-Қоражийда” (Ёшлар КСЗ) кичик саноат зонаси,
2-секторга - 2,29 га, (туман ҳокимининг 2021 йил 16 январдаги №19-сонли қарори)
“Шомирза” кичик саноат зонаси, 3-секторга–
1,0 га, (туман ҳокимининг 2020 йил 5августдаги № 375-сонли қарори)
“Хавасманд-Қоражийда” (Ёшлар КСЗ) кичик саноат зонаси,
4-секторга-2,28 га, (туман ҳокимининг 2021 йил
16 январдаги № 19-сонли қарори)
Ушбу кичик саноат зоналарига ҳозирда тадбиркорлик субъектлар томонидан 41 та лойиҳани амалга ошириш бўйича таклифлар келиб тушган. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 44,2 млрд.сўм (шундан ташаббускорларнинг ўз маблағи ҳисобидан 43,1 млрд.сўм, банк кредити ҳисобидан 1,1 млрд.сўм)ни ташкил этади. Бунинг натижасида 976 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Банк кредитлари бўйича
Жорий йилнинг 1-чораги давомида тадбиркорлик муҳитини юқори даражага олиб чиқиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, хотин-қизларни ҳамда ёшларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 584 нафар жисмоний ва юридик шахсларга қиймати 12,6 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида
514 нафарга 11,4 млрд.сўм;
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида – 1 нафарга
24,5 млн.сўм;
Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида –
36 нафарга 775,0 млн.сўм;
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш дастури доирасида – 33 нафар хотин-қизларга 403,0 млн.сўм;
"Yoshlar-kelajagimiz" дастури доирасида – 3 нафарига
1,7 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.
Бўш турган бинолар бўйича
Қўштепа туманида идоралараро комиссия томонидан олиб борилган хатлов натижасида жами 56 та бўш турган объектлар аниқланган бўлиб, 1 апрел ҳолатига 34 та объектлар ишга туширишга эришилди.
Ушбу объектларда жами 3,8 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилиб, 100 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Йил якунига қадар қолган 22 та объектларда тармоқ жадвалларига асосан қурилиш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилиб, бўш турган объектлардан самарали фойдаланишга эришилади.
“Тадбиркорлар уйи” бўйича
Қўштепа туманда тадбиркорлик субъектларини муаммо ва таклифларини белгиланган тартибда ўз муддатида ҳал этиш мақсадида туман марказида “Тадбиркорлар уйи” ташкил этилган.
“Тадбиркорлар уйи”да тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Агро банк туман филиали, Халқ банки туман филиали, Давлат хизматлари маркази, Қурилиш бўлими, Ермулккадастр, Электр таъминоти корхонаси, Газ идораси, “Фарғона сув таъминот” МЧЖ туман филиали, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, “Ҳунармандлар” уюшмаси туман бўлимининг малакали мутахассислари сафарбар этилди.
Тадбиркорлар уйида 4 та сектор раҳбарлари томонидан ҳафтада бир маротаба тадбиркорларни муаммо ва таклифларни ўрганиш, ўз муддатида ижобий ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиш бўйича графиклар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган.
“Тадбиркорлар уйи”га 2021 йилнинг ўтган 1-чораги давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан 73 та таклиф ва муаммолар келиб тушган бўлиб, шундан 43 та
(58,9 %) муаммо ва таклифлар ижобий ҳал этилган, 9 та (12,3) муаммога қонуний тартибда тушунтириш берилган ва 21 та (28,8 %) муаммо ва таклифлар ҳозирги кунда иш жараёнида турибди.
Йўналишлар бўйича имтиёзли кредит 41 та, кадастр
16 та, электр таъминоти 2 та, тадбиркорлик фаолияти 12 та, ҳунармандчилик 2 та мурожаатлар келиб тушган.
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар бўйича
Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил
14 майдаги ПФ-5718 сонли фармони ижроси бўйича 2021 йил 1 чорак давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, қуйидаги натижалар қайд этилди:
Биринчи, Бош вазир қабулхонасига 2021 йил 1 апрель ҳолатига тадбиркорлар томонидан йўлланган жами 99 та масалалардан иборат мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 36 таси (36%) қаноатлантирилди, 63 тасига (64%) тушунтириш берилди (1-жадвал).
Иккинчи, жорий йил 1 апрель ҳолатига 2021 йилнинг
1 чораги давомида қабулхона келиб тушган мурожаатларда кўтарилган жами 99 та масалаларнинг 84 таси (85%) туман-шаҳар, 12 таси (12%) вилоят ҳамда 3 таси (3%) республика даражасида кўриб чиқилди (2-жадвал).
Учинчи, Бош вазир қабулхонасига жисмоний шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан йўлланган мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг 53 таси банк, молия ва кредит масалаларида, 22 таси ер масалаларида,
6 таси инфратузилма масалаларида, 2 таси солиқ масалаларида, шунингдек, қолган 15 таси тадбиркорлик фаолиятига доир бошқа масалаларидадир (3-жадвал).
Тўртинчи, 2021 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушган мурожаатларда кўтарилган жами 99 та масалаларнинг ижро ҳолати таҳлил қилинганда мурожаатларнинг туман-шаҳарлар даражасида кўриб чиқилган жами 84 та масалаларнинг 50 таси
(60%) ҳуқуқий тушунтириш бериш йўли билан ҳал этилган бўлса, 34 таси (40%) қаноатлантирилган. Шунингдек, вилоят даражасида кўриб чиқилган жами 12 та масалаларнинг
11 таси (91%) тушунтириш бериш орқали ҳал этилган бўлса, 1 таси (9%) ижобий ҳал қилинган. Республика даражасидаги 3 та масалаларнинг 2 тасига (66%) тушунтириш берилган,
1 таси (34%) ижобий ҳал этилган (4-жадвал).
Бешинчи, тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига йўлланган мурожаатларда кўтарилган жами 99 та масалаларнинг 84 таси (84%) Қўштепа туманидаги ваколатли давлат органлари, идоралар ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилди. Шу жумладан, мазкур масалаларнинг 34 таси
(40%) қаноатлантирилган бўлса, 50 таси (60%) эса тушунтириш бериш орқали ҳал этилган (5-жадвал).
Масалан, тумандаги Бош вазир қабулхонасига йўлланган мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг “Халқ банки” АТБ Қўштепа филиали томонидан 20 таси кўриб чиқилиб, 5 таси (25%) ижобий ҳал қилинган бўлса, 15 таси
(75%) тушунтириш орқали ҳал этилган.
“Агробанк” АТБ Қўштепа филиали томонидан 25 та масаланинг 13 таси (52%) ижобий ҳал қилинган, 12 тасига
(48%) тушунтириш берилган.
Кадастр агентлигининг Қўштепа туман бўлими томонидан 14 та масала кўриб чиқилиб, мурожаатларнинг
7 таси (50%) қаноатлантирилган, 7 таси (50%) тушунтириш орқали ҳал этилган.
Қўштепа туман ҳокимлиги томонидан жами 10 та масала кўриб чиқилиб, 4 таси (40%) қаноатлантирилган бўлса, 6 таси (60%) тушунтириш бериш орқали ҳал этилган. Қўштепа туман электр тармоқлари корхонаси томонидан эса кўриб чиқилган жами 6 та масалаларнинг барчасига тушунтириш берилган.
Бюджет бўйича
Ўтган 2020 йил учун Давлат бюджети даромадларига
80.3 млрд.сўм режа белгиланган бўлиб хақиқатда йил якунига холатига 85.5 млрд.сўм маблағ жалб қилиниб йиллик белгиланган режа 106,5 фоизга бажарилди.
Қўштепа туманига 2021 йил учун Давлат бюджети даромадларига 43.7 млрд.сўм режа белгиланган бўлиб,
2021 йил якуни билан давлат бюджетига 2021 йил давомида тушумларни кўпайтириш, янги ишчи ўрни яратиш, тадбиркорлик субъектлари тушумларини тўлик назоратга олиш, корхоналарни жойига чиккан ҳолда фаолият юритишини таъминлаш ва уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш, маҳаллий бюджет тушумларини кўпайтириш, камерал назорат ва солиқ маъмурчилиги бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш ҳисобига
46.7 млрд.сўм маблағ жалб қилиниши кутилмоқда.
Жумладан,
Биринчидан, айланмадан олинадиган солиқ 4,1 млрд сўм режа топшириғи 4,2 млрд сўм маблағ жалб этилиб режаган нисбатан 100 млн сўм қўшимча маблағ жалб этилишига;
Иккинчидан, жисмоний шахслар олинадиган ер ва мол-мулк солиқларидан 9,8 млрд сўм режа топшириғи 12,0 млрд сўм маблағ жалб этилиб режаган нисбатан 1,2 млрд сўм қўшимча маблағ жалб этилишига;
Учинчидан, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан 1,4 млрд сўм режа топшириғи
1,4 млрд сўм маблағ жалб этилишига;
Тўртинчидан, ишчи-хизматчилардан ундириладиган даромад солиғи 21,6 млрд.сўм режа топшириғи 22,5 млрд.сўм маблағ жалб этилиб режага нисбатан 400 млн.сўм қўшимча маблағ жалб этилишига;
Бешинчидан, бошқа йўналишдаги тушумлардан
6,2 млрд.сўм режа топшириғи 7,0 млрд.сўм маблағ жалб этилиб режага нисбатан 800 млн сўм қўшимча маблағ жалб этилишига эришиш кутилмоқда.
2021 йил учун бегиланган режа топшириғини йил якуни билан
3,0 млрд.сўм қўшимчаси билан сўзсиз таъминлаймиз.
Жорий йилнинг 1-чорак учун давлат бюджети даромадларига
9,6 млрд сўм режа белгиланган бўлиб, амалда 11,3 млрд сўм маблағ жалб этилишига ёки 104,2 фоизга бажарилиши таъминланди.
2-чорак учун 10,1 млрд сўм режа белгиланган бўлиб, амалда
11,1 млрд сўм ёки 1,0 млрд сўм ортиғи билан бажарилишини таъминлаймиз.
Бандлик
Охирги уч йил мобайнида Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонларидан аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш орқали даромадларини ошириш, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида қабул қилинган Фармон ва қарорлари бандлик соҳасидаги кўплаб муаммоларни ҳал қилиш имконини бермоқда.
Бугунги кунда 193,4 минг.нафар аҳолига эга бўлган Қўштепа тумани халқи учун муносиб турмуш, меҳнат шароитларини яратиш, камбағаллар ва ишсизлар билан ишлаш, ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш фаолиятимизга баҳо берадиган энг устувор мезондир.
Ҳурматли сессия иштирокчилари рухсатларингиз билан, Қўштепа туманида 2021 йилда аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш борасида амалга ошириладиган энг асосий устувор йўналишлар ва вазифаларга қисқача тўхталиб ўтсам.
Маълумот учун: Бугунги кунда Қўштепа тумани бўйича меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 106,0 минг кишини, иқтисодий фаол аҳоли сони
83,2 минг киши, банд аҳоли сони 73,8 минг кишини ташкил этмоқда.
Ишсизлар 9368 нафарни (ишсизлик даражаси 11,3%) ташкил этади.
Биринчидан, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси бўйича жорий йил якуни бўйича 2148 та доимий янги иш ўринлари яратилиши бўйича 5 та йўналишда манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
биринчи йўналиш, тармоқ инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 1 та лойиҳада - 225 та;
иккинчи йўналиш, ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 39 та лойиҳада - 1164 та;
учинчи йўналиш, Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 4 та лойиҳаларда 18 та;
тўртинчи йўналиш, Янги кичик корхона ва микро-фирмалар ташкил этиш ҳисобига 51 та лойиҳаларда 362 та;
бешинчи йўналиш, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 51 та лойиҳаларда 379 та (шундан ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига 51 та лойихаларда
144 та) янги иш ўринлари яратилади.
Маълумот учун: 2021 йил I чораги давомида 348 та янги иш ўрин яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 359 та янги иш ўринлари яратилди. Белгиланган режа кўрсаткич 103,2 фоизга бажарилди.
Жумладан,
- ҳудудий инвестиция дастуридаги 4 та лойиҳада - 54 та;
- оилавий корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш (ҳунармандчилик) йўналишида - 277 та;
- янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига - 28 та;
2021 йил 1-ярим йиллигида 842 та янги иш ўрин яратиш белгилаб олинди. Жумладан:
- ҳудудий инвестиция лойиҳаларда - 512 та;
- Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларда – 18 та;
- янги кичик корхона ва микрофирмалар ҳисобига -148 та;
- янги оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорлик (ҳунармандчилик)ни ривожлантириш ҳисобига 164 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.
Иккинчидан, 2021 йил давомида меҳнат органи томонидан 9368 нафар ишсиз аҳолини қуйидаги йўналишларда бандлиги ҳимояси таъминланади.
Маълумот: Ушбу мақсадлар учун Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси (1132,9 млн.сўм) ҳамда Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан (1102,9 млн.сўм) жами 2235,8 млн.сўм маблағ ажратилган.
1. Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларда яратилаётган иш ўринларига, шунингдек, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази йўлланмаси орқали вакансия ҳамда заҳираланган (квота) иш ўринларига 2700 нафар ишсизлар доимий ишга жойлаштирилади.
2. 261 нафар ишсиз, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг 428,4 млн.сўм субсидия ажратиш орқали шахсий томорқаларида бандлиги таъминланади.
3. 1 та қишлоқ хўжалиги йўналишидаги кооперативни ташкил этиш орқали 50 нафар ишсиз фуқаролар, шундан
40 нафар аёлларни кооператив аъзолигига бириктириш учун
122,5 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилади.
4. 717 нафар ишсиз фуқаро жамоат ишларига жалб этилиб, уларга иш ҳақи тўлови учун 1102,9 млн.сўм тўлаб берилади.
5. Меҳнат органларига иш сўраб мурожаат қилган 293 нафар фуқароларга 396 млн.сўмлик ишсизлик нафақалари тўлаб берилади.
6. Жорий йилда жами 665 нафар иш билан банд бўлмаганларни касбга ва хорижий тилларга ўқитилади. Жумладан,
- “Ишга марҳамат” мономаркази орқали 665 нафар ишсизлар
4 та ишчи касбларга (тикувчилик, пазандачилик, компюьтер, пайвандчилик) ўқитилади;
Меҳнат миграциясидан қайтиб келган 750 нафар фуқароларни доимий ва вақтинчалик иш жойларига жалб этиш, касбга ўқитиш, тадбиркорлик ва ўз ишини яратишга рағбатлантириш ишларини ташкил этилади.
Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган барча чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида жорий йил якуни билан туманда ишсизлик даражасини 11,3 фоиздан 10,8 фоизга тушириш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширамиз.
Ушбу вазифаларни “Тадбиркорлик — аҳоли бандлигининг гарови!” ғояси асосида тизимли иш ташкил этамиз.