Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 148 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИДА

×

 2021-04-15 17:15:21    144

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг 37-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков раислик қилди. 


Депутатлар 5-Қораариқ сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Х.Парпиевани сессия котиблигига сайладилар.



Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.


Шунингдек сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат аъзоси  И.Султонов ҳам қатнашди.

Сессиянинг кун тартибига:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2021 йил 8 апрел куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашига Мурожаати ҳақида.

2. Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди ва Марғилон туманлараро фуқаролик суди раисларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти борасида 2021 йил биринчи чораги мобайнидаги фаолиятлари якунлари юзасидан ахборотлари тўғрисида.

3. Қўштепа тумани “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати жамғармасига тушган маблағларни мақсадли сарфланиши тўғрисида.

4. Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг танлов натижалари тўғрисидаги йиғилиш баёнларини тасдиқлаш тўғрисида.

5. Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонининг 11-банди ижроси юзасидан тумандаги 5, 11, 26, 32, 39 ҳамда 40-умумтаълим мактаблари директорлигига номзодларни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар киритилди.


Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокими И.Новиковнинг Халқ депутатлари туман Кенгашига Мурожаати тингланди.

– Қўштепа туманида ўтган 2020 йилда янги кичик бизнес субъектлари 277 та ташкил этилиб, туман бўйича кичик бизнес субъектлари сони 1197 тага етказилиб, булардан 1134 таси фаолият кўрсатиб келмоқда, (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) – дейди ўз мурожаатида туман ҳокими И.Новиков. – Шундан: 

Қишлоқ хўжалиги йўналишида 122 та;

Саноат йўналишида 264 та;

Қурилиш йўналишида 102 та;

Савдо йўналишида 482 та;

Бошқа турдаги йўналишларда 164 та корхоналар фаолият юритишмоқда.

Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш енгил саноат йўналишида туманда ўтган 2020 йилда 1-сектор ҳудудидаги Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "GRAF TEXTIL" МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳанинг умумий қиймати 1,0 млрд сўм бўлиб, шундан тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан 550 млн сўм Агро банк туман филиали кредити ҳисобидан 450 млн.сўм маблағлар сарфланиб, лойиҳа ишга туширилди, натижада 140 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳозирги кунда жамият томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 100 дан ортиқ аёл-қизлар иш билан таъминланди.

Шу билан биргаликда 2021 йилда 283 та кичик бизнес субъектларини ташкил этишни ўз олдимизга мақсад қилиб олган ҳолда, шундан 1-чорак учун 63 та ташкил этиш белгиланган бўлиб, амалда 68 та ёки 107,9 фоизга бажарилган. 2-чорак учун 95 та, 3-чорак учун 85 та, 4-чорак учун 40 та янгитдан ташкил этилиши белгиланган кичик бизнес субъектларини ортиғи билан бажарилишини таъминлаймиз.

И.Новиков Халқ депутатлари туман Кенгашига қилган Мурожаатида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.


Сессияда Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди раиси А.Эргашев ва Марғилон туманлараро фуқаролик суди раиси Х.Хакимовлар фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти борасида 2021 йил биринчи чораги мобайнидаги фаолиятлари якунлари юзасидан ахборот беришди.


Кун тартибидаги 3-4 масалалар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Камилов ҳамда Кадастр агентлиги Қўштепа туман бўлими бошлиғи Р.Ахмадалиевларнинг ахборотлари ҳам тингланди. 


Сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонининг 11-банди ижроси юзасидан тумандаги 5, 11, 26, 32, 39 ҳамда 40-умумтаълим мактаблари директорлигига номзодлар тасдиқланди.


Сессияда юқоридаги умумтаълим мактаби директорлари лавозими учун бир неча номзодлар таклиф этилди. Номзодлар директор сифатида мактабда олиб боражак фаолиятлари, олдиларига қўйган вазифалари бўйича режаларини тақдимот қилишди. Сессияда юқоридаги умумтаълим мактабларининг янги раҳбарлари депутатларнинг овоз бериши натижасида сайланди ва тасдиқланди.


Депутатлар сессия кун тартибига қўйилган барча масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб бордилар. Кун тартибига қўйилган ҳар бир масала юзасидан депутатлар Ш.Шарапов, А.Набиев, А.Абдулмаликовлар томонидан аниқ таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди. 


Сессия кун тартибига қўйилган барча масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Сессия ишидан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. “Парламент ўйинлари” спорт мусобақасида иштирок этган Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши депутатлари А.Ахмаджонов, С.Азимов, О.Боборахимов, Б.Ахмаджонов ва Д.Мурадовларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Спортчи депутатлар бўлиб ўтган мусобақаларда спортнинг теннис ва волейбол турлари бўйича вилоятимизда фахрли 2-ўринни эгалладилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram