Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДАГИ НИКОҲНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

×

 2021-04-15 10:58:33    942

PDF юклаш
Чоп этиш



Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида кимлар ўртасида никоҳ жоиз бўлмаслигини баён этганлар: “Ҳеч бир аёл ўз аммаси, холаси, ака-укаларининг қизлари, опа-сингилларининг қизлари устига никоҳланмасин. Агар никоҳлансалар, қариндошлар ўртасидаги силаи раҳмни (қариндошлик риштасини), узган бўладилар”

(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Биз миллий анъаналаримизда ҳам мазкур оят ва ҳадис тақозо этган ҳукмга риоя қилинишини қайд этиш билан биргаликда мамлакатимизда амалда бўлган қонун ва қоидаларда ҳам бу маъно таъкидланганини кўришимиз мумкин. Оила кодексининг I бўлим, 16-моддасида:

“Насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек, фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди”, дейилган. Ислом дини уйланиш борасида қариндош бўлмаган оилалардан уйланишни афзал кўради.

Аммо тиббий томондан олинадиган бўлса, ирсий касалликка мубтало бўлган оилалар қариндош-уруғлар ўртасида қиз олиш ёки бериш бўлса у вақтда фарзандлар заиф, паст бўйли, ақли оз бўлиб туғилиши ўз исботини топган. Насаб жиҳатидан бир-бирига бегона бўлган шахслар ўртасидаги никоҳдан туғилган болалар эса ҳолати заиф бўлмайди.

Бу ҳақда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ас-Соиб авлодларининг бир-бирлари билан қуда-анда бўлишларини кўрганларида: “Фарзандларингиз заиф ва озғин бўлмаслиги учун бегоналардан уйланингизлар”, деганлар (Иброҳим Ҳарбий “Ғариб ал-Ҳадис” китобидан).

Имом Ғаззолий ўзининг “Иҳёу Улум ад-дин” китобида Пайғамбар алайҳиссаломдан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган: “Яқин қариндошларга уйланмангизлар, фарзанд нимжон бўлиб дунёга келиши мумкин”. Шунинг учун ҳам яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ оқибатида фарзандлар нимжон ва заиф таваллуд топиши кўпроқ кузатилган. “Ирсият етти пушт суради”, деган гап бекорга айтилмаган. Қиз берганда ёки ўғил уйлантирганда етти пуштини суриштириш ҳам шундан келиб чиққан бўлса, ажаб эмас. Статистик маълумотларга кўра, қариндош бўлмаган оилаларда туғилаётган ҳар мингта гўдакдан иккитаси ногирон бўлиб дунёга келса, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғилган болалар мажруҳлиги икки-уч баробар кўп экан. Миллат келажаги соғлом, ақлли фарзандлар қўлида бўлмоғи лозим. Фақатгина соғлом, баркамол, ақли етук авлодгина буюк келажакни қура олади.

Абдухошим АХМАДАЛИЕВ,

Қўштепа тумани бош имом хатиби.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram