Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ”
2021-04-15 09:46:41 193
Ёшларнинг фикрини тинглаш ҳамда уларнинг муаммоларини ўрганиш, эътирозларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” лойиҳаси доирасидаги учрашуви ҳудудларда мунтазам равишда йўлга қўйиб келинмоқда.
Навбатдаги учрашув Қийқийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ёшлар марказида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари билан танишган туман раҳбари Президентимиз раҳнамолигида туманимизда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди.
Учрашувда “Ёшлар дафтари”даги 13 нафар ёшлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган масалалар ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоб олишди.
Туман ҳокими томонидан ёшларнинг муаммо ва таклифларини ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланган ҳолда тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.