Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 120 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-04-12 22:31:12    151

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозаров раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари якуни буйича 11 февраль куни тасдиқланган 7-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, вилоят ҳудудида “Хавфсиз ховли” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар аҳволи ва жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси доирасида амалга оширилган ишлар, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили, жорий йил 2-чораги учун Фарғона вилоятига белгиланган бюджет даромадлар прогноз кўрсаткичлари, шу жумладан қўшимча режа-топшириқ ижроси ҳамда жисмоний шахслардан ер ва мол-мулк солиқларни ундириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар, шунингдек, бошқа бир қатор масалалар юзасидан видеоселектор тарзида ўтказилган ҳокимлик соатида иштирок этди.


Туман раҳбари қизил ҳудуддаги Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Имтиёзли кредит асосида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган фуқароларнинг иш фаолияти билан ҳам танишди. Соҳада йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 4-умумтаълим мактабида бўлган И.Новиков ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Сектор раҳбари 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида бўлиб, муассасада болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Муассасада санитария гигиения қоидаларига амал қилиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


 “Шодлик фарм” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркорга корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган дори-дармон воситалари сифатини ошириш, фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.


Фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Шу билан бир қаторда “Чигит экиш, парваришлаш ҳамда ғалла агротехникасини амалга ошириш бўйича” 1-сектор штаби фаолияти билан танишиб, кунлик ишларни мувофиқлаштириш ҳамда туну-кун ишлашни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бугун Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари иштирокида туманда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Шунингдек, Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини тадбирликка йўналтириш ҳамда томорқадан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш, ногиронлиги бўлган уй-жойга муҳтож сифатида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида мукаммал таъмирдан чиқарилган уй-жойлар билан танишилди.


Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиковнинг жойларда ўтказилган сайёр қабуллари давомида ҳамда 1-сектор штабига тиббиёт йўналишида иш сўраб мурожаат қилган фуқароларни белгиланган тартибда саралаш мақсадида бугун туман тиббиёт бирлашмасининг масъул ходимлари иштирокида иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram