Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-04-12 15:12:04    263

PDF юклаш
Чоп этиш



Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари олиб борилмоқда. Туманимиз ҳудуди учун коронавирус инфекциясига қарши профилактик эмлаш мақсадида жами 1200 доза AstraZeneca ва 1000 доза Хитой Ўзбекистон олимлари ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси олиб келинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жозки, мазкур муҳим тиббий тадбирга ҳар тамонлама пухта тайёргарлик кўрилди.


Вакцинация ишлари туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 4 та та ҚОП , 4 та ҚВП, Ланганр амбулаторияси ва марказий кўп тармоқли поликилиникада эмловчи ҳамширалар томонидан олиб борилмоқда.


– 2021 йилнинг 8 апрелидан бошлаб COVID-19 га қарши AstraZeneca ва ZF-UZ-VAC 2001 вакциналари билан бир пайтнинг ўзида эмлаш ишлари бошланди, – дейди туман СЭОМ бош врачи Илҳомжон Мадумаров. – Эмлаш тадбирларига дастлаб туманимиздаги 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли ва тиббиёт ходимлари жалб қилинди. Бугунги кунга қадар ҳудудимизда истиқомат қилувчи 65 ёшдан юқори бўлган 852 нафар ва 267 нафар тиббиёт ходими, жами 1119 нафар фуқарога эмлаш ишлари ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, шу кунгача эмланган аҳоли орасида ножўя таъсир ёки белгилар билан рўйхатга олинганлар қайд этилмади.


Мутахасcисларнинг таъкидлашича, эмлаш ишлари фақат шифокор текширувидан ўткандан сўнг амалга оширилади. Эмланган фуқаро шифокор ва патронаж ҳамшира назоратида бўлади. Хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламида коронавирусга қарши эртароқ эмланишга хоҳиш пайдо бўлса, у ҳолда улар ҳудудий оилавий поликлиникаларда жойлашган эмлаш пунктларига мурожаат қилиши ва белгиланган кунда келиб эмланиши мумкин.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram