Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СУД ИДОРАЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
2021-04-12 14:07:15 169
Қўштепа туманидаги “Ёшлар марказида” Фарғона вилояти маъмурий судининг раиси Д.Махаматов, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси Н.Хаджиматов, вилоят судининг судьялари А.Хабибуллаев, Ф.Хатамкулов, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси И.Ибрагимов ҳамда жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди ҳамкорлигида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Сайёр қабул давомида 39 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Шунингдек, фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини янада юксалтириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти суд амалиётидаги мисоллар билан тушунтирилди.
Шунингдек, сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан берилган саволларга судяьлар томонидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Авазжон ЭРГАШЕВ,
жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси.