Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-04-09 23:03:41 230
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун қизил ҳудуддаги Ғиштмон маҳалласида бўлиб, “Маҳаллабай” тизими асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ фаолияти билан танишди. Маҳаллада ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Халқ таълими бўлимига қарашли 8-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
И.Новиков Борот маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатиб келаётган “Асму Зиннура” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхонада ишлаб чиқарилаётган тиркотаж маҳсулотлари сифатини ошириш, экспортни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш хажмини ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг таклифларини берди. Шунингдек, “Нусратилло” хусусий корхонаси томонидан ҳудудда янги ташкил этилаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда тадбиркор Х.Мирзаев томонидан ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақлаш омбори лойиҳалари билан танишди. Туман ҳокими томонидан ташаббускорларга лойиҳаларни қисқа муддатларда ишга тушириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Туман ҳокими фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берди. Шунингдек, чигит экиш мавсумида иштирок этаётган механизаторларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.