Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРДА “ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ” ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-04-09 20:29:45    192

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани адлия бўлими томонидан Намуна маҳалласида “Ҳуқуқий ахборот куни” тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбир туман ҳокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, ФҲДЁ, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, Марғилон туманлараро фуқаролик ва иқтисодий судлари билан ҳамкорликда аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида ўтказилди.


Тадбирда Намуна, Қумтепа, Қамиштепа, Қизилариқ ҳамда Қайроғоч маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 100 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этишди. Туман адлия бўлими томонидан ушбу фуқароларнинг 35 нафарига уй-жой, ижтимоий нафақалар, кредит олиш, комуннал хизмат кўрсатишдаги муаммолар ва бошқа масалаларда жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 12 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўлим иш юритувига олиниб, 20 дан ортиқ қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган флаерлар тарқатилди.

Шунингдек, ФҲДЁ бўлими томонидан 9 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар, туман давлат хизматлари маркази томонидан 5 нафар фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Нотариал идора томонидан эса 15 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 3 та фуқарога сайёр хизматлар кўрсатилди.


Тумандаги тижорат банклари томонидан 12 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 3 нафар фуқаронинг мурожаатлари иш юритувига қабул қилинди. 

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари ва иқтисодий ишлар бўйича Марғилон туманлараро судларининг судялари томонидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram