Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-04-09 14:34:45    109

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан маҳаллаларда сайёр қабул ўтказиб келмоқда. Бу галги сайёр қабул Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, мутасадди ташкилот ва давлат идоралари раҳбарлари, ҳамда  мурожаатчилар иштирок этишди. 


Қабул давомида 10 нафардан зиёд фуқаролар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер ажратиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бандлик ва шу каби бошқа муммолари билан мурожаат қилишди.


Сектор раҳбари барча   мурожаатлар юзасидан ҳар бир соҳа раҳбарига муаммони ўрганиб, қонуний ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. Ҳар бир мурожаатни ўз назоратига олди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram