Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ
2021-04-09 13:43:11 177
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 26-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Туман раҳбари томонидан таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларнинг қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
16-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлган И.Новиков муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига қаъий амал қилиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Туман ҳокими фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, туманда чигит экиш мавсумида иштирок этаётган механизаторларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.