Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ”: ИЖОДИЙ УЧРАШУВ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/4dbb942276a11ac2c5ad7.jpg)
2021-04-09 13:21:07 113
![](https://telegra.ph/file/4dbb942276a11ac2c5ad7.jpg)
Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Китобхонлик ҳафталиги”да қўштепаликлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан бошланган мазкур ҳафталик туманимиз бўйлаб кенг қулоч ёзди.
Навбатдаги тадбир Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ва 20-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда ўтказилди. Мактабнинг 5-6 синфлари ўртасида ташкил этилган ижодий учрашувда шоира Фаридахон Юнусованинг “Бахт соғинчи” номли илк шеърий тўпламининг тақдимоти бўлди.
![](https://telegra.ph/file/de77cf95ac218fdb6aad7.jpg)
Ижодий учрашув давомида Ахборот-кутубхона марказининг ахборот-библиография бўлими раҳбари Маҳбубахон Хошимова сўз олиб, йиғилганларга юртимиз бўйлаб давом этаётган “Китобхонлик ҳафталиги” ва унинг аҳамияти ҳақида гапириб, қўштепалик шоира Фаридахон Юнусовани таништирди.
![](https://telegra.ph/file/a2e43d8fa66893f78fd22.jpg)
Тадбир давомида Фаридахон Юнусова “Бахт соғинчи” номли китоби ва унинг яратилиш тарихи ҳақида ўқувчиларга сўзлаб, китобидан жой олган шеърларидан ўқиб берди.
![](https://telegra.ph/file/abe4fde7728bb76634661.jpg)
Ижодий учрашув савол-жавобларга ва таассуротларга бой тарзда ўтди. Кечада ўқувчилардан Руҳшона Рустамова, Моҳларой Тўлқиновалар ҳам ўзлари ёзган шеърларидан ўқиб бердилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.