Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-04-08 16:02:02    148

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг 36-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков раислик қилди. 

Депутатлар 19-Ўқчи сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Б.Ахмаджоновни сессия котиблигига сайладилар.


Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибидаги 1 ва 2 масала: “2020 йилда инвестиция лойиҳаларини ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичларини бажарилиши ҳамда 2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туман Дастурини тасдиқлаш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичарига кўра фаолияти “ўрта” ва “қониқарсиз” ва “яхши” баҳоланган туманда кўрсаткичларни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги ҳақида”ги масалалар юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Юнусовнинг ахборти тингланди.

Шунингдек, сессияда туман ҳокимининг ўринбосари А.Юсупов, туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи О.Акбаров ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Уриновлар ҳам ахборот бердилар.


Сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А.Усмонов, туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи М.Хакимов, Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаровларнинг ахбортлари ҳам тингланди.


Шундан сўнг кун тартибидаги кейинги масала “Аҳолини муҳтож қатламларини “темир дафтар”га киргизиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларни даромад манбаини ошириш ва бандлигини таъминлаш орқали уларни “темир дафтар”дан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида” сектор раҳбарлари, “Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузурида “Халқпарвар” жамоатчилик комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги масала юзасидан Халқ депутутлари туман Кенгаши котибияти мудири А.Қодировлар ахборот бердилар.


Сессияда кун тартибидаги муҳокама этилган барча масалалар депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди ва улар фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг 36 сессиясида кўрилган барча масалалар бўйича қарор қабул қилиниб, депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram