Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАЖЖИ ИСТЕЪДОД СОҲИБЛАРИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/31db0df1f262d2c83f381.jpg)
2021-04-07 23:24:56 121
![](https://telegra.ph/file/31db0df1f262d2c83f381.jpg)
Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида "Беш муҳим ташаббус"ни ёшлар онгига сингдириш мақсадида 24-МТТда "Ёш ижодкор" кўрик танлови ўтказилди. Унда 1-сектор ҳудудидаги 6,14,15,18,23,24,25,36-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчилари иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/9de684af7cff3c68a84e5.jpg)
Танлов иштирокчилари "Ёш қўшиқчи", "Раққос", "Ёш рассом" ва "Спортчи" номинациялари бўйича беллашдилар.Танлов давомида жажжи истеъдод соҳиблари ўз маҳоратларини тўла намойиш этдилар.
![](https://telegra.ph/file/cacb1ecb71c49c37adb0e.jpg)
22-сонли мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчилари иштирокида эса Марғилон шаҳридаги "Ижодкорлар боғи"га саёхат уюштирилди. Болажонлар саёхатдан олам-олам таассуротлар олдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.