Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ: ТАЪЛИМ ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5991a166b7fe3defb0d02.jpg)
2021-04-07 09:42:01 189
![](https://telegra.ph/file/5991a166b7fe3defb0d02.jpg)
Қўштепа тумани ХТБ тасарруфидаги 10 ва 16-умумий ўрта таълим мактабларида PISA ва Миллий таълим тизимини Халқаро баҳолаш дастури асосида синов тести бўлиб ўтди. Синов тести ушбу мактабларнинг 4-синф ўқувчиларидан олинди. Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари ва мактаб раҳбарлари ўртасида сўровнома ҳам ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/13c575bc644eeac73b54b.jpg)
Туманимиздаги 1-умумий ўрта таълим мактабида "Мен китобни севаман" мавзусидаги тадбир ўтказилди. Тадбирда қўштепалик журналист, шоир Тохиржон Ўринов иштирок этди.
![](https://telegra.ph/file/8f1a67e927d565ad24549.jpg)
Суҳбат давомида Тохиржон Ўринов ўзининг ўқувчилик йилларида китобга бўлган меҳр-муҳаббати, мактабда устозларидан олган сабоқлари ҳақида сўзлаб, ёшликда олган билимлари ҳамон ҳаёт йўлини ёритаётганини айтиб ўтди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.