Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Навбатдаги фуқаролар қабули

×

 2021-04-06 16:24:36    195

PDF юклаш
Чоп этиш





Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш инсон манфатларини таъминлашнинг муҳим омилидир”, деган эдилар.




Шундай экан, ҳар бир раҳбар – фуқаролар мурожаатини тинглаб, унга ечим топиш борасида фаолият олиб бориши лозим. Жумладан, бугун Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги фуқаролар қабули ҳам шу мақсадда ўтказилди. 




Туман Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабулда ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.



Унда 100 нафардан зиёд жисмоний ва юридик шахслар бевосита туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, кредит олишга кўмаклашиш, тадбиркорлик ва шу каби бошқа каби муаммоларга оид бўлди. 




Қабул давомида туман ҳокимига қилинган мурожаатларни белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.




Қабулда бази фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жойида жавоблар олишди. Жойларда учраётган айрим муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram