Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-04-05 21:41:20 194
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков 31-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида бўлиб, муассасада болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Муассасада санитария гигения қоидалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 34-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Шунингдек, таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.
И.Новиков Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Nurli Kelajak Ziyosi" масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходими Ф.Усаров раҳбарлигида туманда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тизимли ташкил этиш ҳамда секторлар томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Шунингдек, Ёшлар марказида туман ҳокими ва 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳудуд профилактика инспекторлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Туман ҳокими томонидан Катта болтакўл маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида енгил конструкцияли “Зиё маскани” ҳамда “Эко бозор” ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, тадбиркорга қонунда белгиланган тартибда қурилиш ишларини амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари Ф.Исмоилов, Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Қодиров, “Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари хавза бошқармаси бошлиғи А.Фозилов ҳамда сектор раҳбарлари 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши, чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.