Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”- МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ
2021-04-04 17:31:56 172
Давлатимиз раҳбари томонидан “Аёллар дафтари” дея бошлаб берилган хайрли иш бугун барча ҳудудларда тизимли давом этмоқда. Хусусан, Қўштепа туманида ташкил этилган ишчи гуруҳ вакиллари ҳам уйма-уй юриб, ҳар бир фуқаро билан суҳбат қуриб, улар иштирокида сўровномаларни тўлдирдилар. Бунинг натижасида 30 ёшдан юқори бўлиб, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи бўлган аёллар “Аёллар дафтари”дан жой олдилар. Бугунги кунда Қўштепа туманида “Аёллар дафтари”нинг юритилиши бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида махсус ишчи гуруҳ шакллантирилди. Аёлларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни қийнаётган турли соҳалардаги чигалликлар ўз ечимини топмоқда.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қўштепа туманига ташриф буюриб, “Аёллар дафтари”нинг юритилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Ишчи гуруҳ аъзолари Қўштепа туманида “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган хотин- қизларларнинг муаммоларини бартараф этишга кўмак бериш мақсадида сектор аъзолари билан маҳалла фуқаролар йиғинлари маъсул ходимларининг ҳамкорликда амалга ошираётган ишларини ўргандилар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан услубий амалий ёрдам бердилар.
“Қийқи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 1-сектор штабида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор ҳудудидаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг оила, хотин-қизлар ижтимоий маънавий масалалар бўйича раис ўринбосарлари иштирок этдилар.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида – Хотин-қизлар билан боғлиқ ана шундай муаммоларни ўрганиш мақсадида юртимизда мутлақо янги тизим– “Аёллар дафтари” жорий этилди, – дейди, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова. – Ҳаммамиз гувоҳмиз, бугунги кунда хотин-қизлар ўртасида камбағалликни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда гапирганда, “Аёллар дафтари” бўйича олиб борилаётган ишларни эътироф этиш жоиз. Аммо ҳозирги шароит хотин-қизларни ишбилармонликка ўргатиш, касбга тайёрлаш, ўз ишини бошлаш истагида бўлган аёллар билан манзилли иш олиб боришни тақазо этмоқда.
Тадбир иштирокчиларига ишчи гуруҳ аъзолари томонидан “Аёллар дафтари” бўйича меъёрий хужжатларнинг юритилиш тартиблари, 9 та тоифага кўра рўйхатга олинган аёлларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этишда маҳалла фуқаролар йиғинининг масъул ходимлари ҳамда масалага дахлдор ташкилот ва муассасалар билан узвий ҳамкорликни янада кучайтириш зурурлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, маҳалла, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Тадбиркор аёл уюшмаси ҳамда тижорат банкларига ҳамкорликда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларига кўмак бериш, уста шогирд анъаналари асосида ҳунармандчиликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ҳам услубий тавсиялар берилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун фойдаланишга топширилаётган қўпқаватли уй-жойлардаги шарт-шаритлар билан ҳам танишдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.