Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА “ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ” МАРКАЗИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

×

 2021-04-03 20:48:58    193

PDF юклаш
Чоп этиш



Аёллар ўртасида тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик масалаларида профилактик тадбирларни олиб бориш ва уларга яна бир карра қулайлик яратиш мақсадида Қўштепа туманида “Тўғри овқатланиш соғлом турмуш тарзи” маркази ўз фаолиятини бошлади.  

Ёш тадбиркор “HHEALTHY LIFE FERGHANA” МЧЖ раҳбари Озодахон Обидованинг ташаббуси билан туманимиз марказида ташкил этилган марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.


Марказнинг очилишида туман ҳокимлигининг масъул раҳбарлари, туманимиздаги хотин-қизлар билан бирга Гулчехрахон Мирзаабдуллаева раҳбарлигидаги мутахассислар ҳам иштирок этдилар.


Баъзилар ҳар куни ёғли ва юқори калорияли таомларни истеъмол қилса, тўғри овқатланаяпмиз, деб ўйлайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, юқори қувватли таомларни мунтазам тановул қилиш, шу билан бирга, камҳаракатлилик қон босими, қандли диабет, инсульт, миокард инфаркти, буйрак ва меъда-ичак тизими аъзолари касалликларининг юзага келишига сабаб бўлади.

Ушбу марказда мутахассислар иштирокида “Рационал овқатланишнинг соғлом турмуш тарзидаги ўрни” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди. Машғулот давомида соғлом овқатланиш тарзига амал қилиш билан бирга саломатликни асраш учун киши спорт билан ҳамнафас бўлиши лозимлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.


Ўйлаймизки мутахассислар томонидан бериб ўтилган тавсияларга аёлларимиз ҳар доим қатъий амал қилиб, соғлом турмуш тарзига риоя қиладилар.

Зеро, ҳар бир инсоннинг соғлом бўлиши ва узоқ умр кечириши унинг соғлом турмуш тарзига нечоғли риоя этишига боғлиқ.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram