Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-04-03 09:07:10    119

PDF юклаш
Чоп этиш



Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиковнинг Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларнинг 3 тасига асосли тушунтириш берилди ҳамда 11 масалалар ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш, натижалари юзасидан тегишли тартибда жавоб хатлари юборилиши юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.


Туман ҳокими 1-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклар фаолияти билан танишди. Шунингдек, таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Мактабгача таълим бўлимига қарашли 14-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлган туман раҳбари томонидан муассасада болажонларга яратилган қулай шарт-шароитлар, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туманимиз аҳолисини, айниқса ёшларни маънавий саводхонлигини ошириш ҳамда уларни китобхонликка жалб этиш мақсадида жойларда ташкил этилаётган Зиё масканлари фаолияти ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга бундай масканлар сони ҳамда китоблар фондини кўпайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 400 та аҳоли хонадонларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ичимлик суви қудуғи қазиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам туман раҳбари томонидан ўрганилди. Масъул раҳбарларга амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш ишларини лойиҳа смета хужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram