Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САЙЁР ҚАБУЛ: МУРОЖААТЛАРГА ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПИШ МЕХАНИЗМИ

×

 2021-04-02 15:41:07    255

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.


Шу маънода, Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Қизилариқ маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.


Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси ходимлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари туман ҳокими иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди.

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди. Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган бу галги сайёр қабулда 16 нафар фуқаро томонидан асосан, электр энергияси таъминотини янада яхшилаш, болалар нафақаси олиш, бандлик ва маиший газ баллон олиш масалалари ўртага ташланди. 


Қабул давомида фуқароларни кундалик ҳаётида қийнаб келаётган ечими қулай муаммолар ижобий ечимини топди. Айрим мурожаатларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, шунингдек, келиб тушган мурожаатларнинг барчаси қабул қилиниб ижрога қаратилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram