Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-04-01 20:43:28    162

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Деҳқон бозори” МЧЖда бўлиб, бозорда ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ва бозор ҳудудида тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Ёшлар марказида туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касбга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишларига кўмаклашиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман ҳокими тизимда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.


Сектор раҳбари 23-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари Мактабгача таълим бўлимига қарашли 39-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.


Тиббиёт бирлашмасига қарашли “Лойсон” қишлоқ врачлик пунктида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳам И.Новиков томонидан ўрганилди. Олиб борилаётган ишларни қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман ҳокими Шомирза маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган “Кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ташкил этилаётган саноат корхоналари лойиҳаларини қисқа муддатларда ишга тушириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram