Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2021-04-01 20:09:09    148

PDF юклаш
Чоп этиш



Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида туманимиздан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Ш.Рахимов билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи З.Мирзаев, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Б.Ахмедов ва маҳалла вакиллари иштирок этишди.

Мулоқотда депутат Ш.Рахимов айни кунда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширлаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ахборот берди.


Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда маҳалла ҳудудидаги мавжуд муаммолар билан депутатга ва сектор раҳбарига мурожаат этдилар. Аҳоли томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда депутат томонидан назоратга олинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram