Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИДА

×

 2021-04-01 17:24:40    198

PDF юклаш
Чоп этиш



Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг 35-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков раислик қилди.

Депутатлар 30-Гармдон сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Т.Хасановни сессия котиблигига сайладилар.


Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессиянинг кун тартибига:

1.    Тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни рўйхатдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

2.    Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Қўштепа тумани бўлинмасининг 2021 йил 17 мартдаги 8-сонли хатини кўриб чиқиш тўғрисида.

3.    Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг танлов натижалари тўғрисидаги йиғилиш баёнларини тасдиқлаш масалалари киритилди.

Кун тартибидаги биринчи масала “Тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни рўйхатдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар” юзасидан 1-сектор раҳбари, туман ҳокими И. Новиков, 2-сектор раҳбари, туман прокурори М.Шомуродов, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаев, 4-сектор раҳбари туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи З.Мирзаевларнинг ҳисоботлари тингланди. 

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Юнусов ахборот берди.

Шундан сўнг кун тартибидаги кейинги масала юзасидан Кадастр агентлиги Қўштепа туман бўлими бошлиғи Р.Ахмадалиевнинг ахбороти тингланиб, сессияда кун тартибидаги муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram