Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САРДОРЛАР САРАЛАНДИ (ФОТО)

×

 2021-04-01 16:40:42    156

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими билан ҳамкорлигда «Энг намунали сардорлар Кенгаши» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.


Мазкур кўрик-танловда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 6 та жамоа қатнашди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари А.Юсупов очиб берди ва сардорларга омад тилади. Шундан сўнг жамоалар 3 та шарт бўйича ташкил этилган беллашувда қизғин баҳс олиб бордилар.


Шартлар якуни бўйича 43-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади. 40-умумий ўрта таълим мактаби 2-ўринни, 11-умумтаълим мактаби жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритди.


Кўрик-танлов якунида иштирок этган жамоалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман Кенгашининг диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди. 


Танлов сўнги ҳақиқий сардорларга хос бўлиб, байрамона куй қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram