Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2021 ЙИЛ 12 ФЕВРАЛЬ КУНГИ ЎРҚ-673-СОН ҚОНУНИ БИЛАН ЖИНОЯТ, ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСЛАРИГА ҲАМДА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ
2021-04-01 14:57:17 287
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 февраль кунги ЎРҚ-673-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, ЎРҚ-673-сон Қонуни билан Жиноят кодекси 128/1-моддаси билан тўлдирилди. Шунингдек, Жиноят кодексининг 17, 148/2, 216/1, 246-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Бундан ташқари, ЎРҚ-673-сон Қонуни билан Жиноят-процессуал кодексининг 345, 381/2- моддаларига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
ЎРҚ-673-сон Қонуни расмий эълон қилинган 2021 йил 13 февраль кунидан эътиборан кучга кирди.
Авазжон ЭРГАШЕВ,
жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси.