Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕМИНАРДА
2021-04-01 13:41:24 296
Қўштепа туманидаги 14-сонли ДМТТда давлат мактабгача таълим ташкилотларида хужжатлар билан ишлашда давлат стандарталари асосида тизимли ишлашни янада кучайтириш мақсадида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинар Мактабгача таълим бўлими жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси Ш.Тожиматова томонидан олиб борилди.
Семинар давомида ташкилотда хужжатлар билан тизимли ишлаш, фуқаролар мурожаатлари, Президент фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, дастурлар ва бошқа турли ташкилотлардан келаётган хатларнинг ижросини ўз вақтида сифатли тарзда таъминлаш, ижрочи вазифаси нималардан иборат эканлиги тўғрисида амалий машғулотлар ўтказилди.
Турли баҳс-мунозараларга бой ўтган семинарда иштирокчиларга буйруқлар, баёнлар, маълумотлар ва чора тадбирлар дастурларини ташкилотда қай тарзда юритиб борилиши бўйича гуруҳларга бўлинган холда амалий машғулотлар олиб борилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.