Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ
2021-04-01 11:58:53 157
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655 сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарорининг мазмун-моҳияти.
Аҳолини рўйхатга олиш 3 та босқичда ўтказилади:
1-босқичга (3 йилга яқин даврда) аҳолини рўйхатга олиш, уни ўтказиш бўйича молиявий манбаларини аниқлаш бўйича хужжатларни, методологиясини ишлаб чиқиш, хариталаш, аҳоли пунктлари рўйхатини тузиш, рўйхатга олиш варақаларини чоп етиш, рўйхатга олиш тадбирида иштирок етувчи вақтинчалик ходимларни ўқитиш киритилади.
2-босқичда (10 кундан 60 кунгача) бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади.
3-босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган давр) аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини қайта ишлаш, дастлабки натижаларни олиш, эълон қилиш ва тарқатиш ишлари амалга оширилади.
Қўштепа тумани статистика бўлими.