Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАРЗДОР ОТАДАН 120 МИЛЛИОН СЎМ УНДИРИЛДИ

×

 2021-03-31 22:01:24    195

PDF юклаш
Чоп этиш



Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши кўрсатилган қарздор фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.

Бундан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган яраштирув комиссиялари билан узрли сабабларсиз ажрашиб кетаётган ёш оилаларни яраштириш ишларини олиб бориш, ёшларга оила муқаддас даргоҳ эканлигини тушунтириб ота-оналарни ўзаро келишмовчиликлари оқибатида қанчадан-қанча фарзандлар ота-она меҳрига зор бўлиб улғайишаётгани юзасидан мунтазам равишда профлактик суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.

Ўтказилган профлактик суҳбатлар давомида жорий йилнинг 90 куни давомида 100 дан ошиқ бузилган оилалар тикланди.

Масалан, бўлим давлат ижрочиси А.Каримов иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг

суд буйруғига асосан қарздор Ш.Хусановдан ундирувчи Х.Хусанова фойдасига 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ундирувчининг илтимосномасига асосан Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомлаб, ундирувчи Х.Хусановага ижросиз қайтариб берилди.


Шунингдек, бўлим давлат ижрочиси Р.Содиқов томонидан Қўштепа тумани, Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи алимент тўлаши кўрсатилган қарздорлар билан ўтказилган профлактик суҳбат давомида, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор О.Холиқовдан ундирувчи М.Холиқова фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар қандай топган даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор О.Холиқовдан фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган 120 миллион сўм алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди.

Мазкур ижро ҳужжати ундирувчининг алимент пулларини тўлиқ олганлиги тўғрисидаги аризасига асосан ижро иши юритуви Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси, 1-бандига асосан тамомланди.

У.МЕЛИЕВ,

Мажбурий ижро бюросининг Қўштепа тумани бўлими бошлиғи в/б.                                   






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram