Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҚИЗЛАР ОДОБИ” ТАРҒИБОТЧИСИ АНИҚЛАНДИ

×

 2021-03-31 21:34:22    169

PDF юклаш
Чоп этиш



  Одоб қизларнинг ҳуснидан ҳам устун турадиган фазилатлардан бири. Қизларга одоб ўргатиш жараёни эса узоқ давом этадиган, нафақат ота-она, балки маҳалла фаолларининг ҳам эътиборини жалб қилиши лозим бўлган кенг қамровли жараёндир. Маҳаллардаги энг фаол одоб-ахлоқ тарғиботчиларини аниқлаш, уларни маънавий-моддий рағбатлантириш мақсадида “Қизлар одоби” тарғиботчиси кўрик-танлови ўтказилмоқда.


Бугун Мусиқа ва санъат мактабида шу танловнинг Қўштепа туман босқичи бўлиб ўтди.  


Танловда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг  оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосарлари, тумандаги Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари раислари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган иқтидорли-истеъдодли қизлар иштирок этдилар.


Танловда энг фаол тарғиботчилар маҳаллада ёш қизларга нафақат касб-ҳунар ўргатиш, балки улар онгу шуурига ўзбекона одоб-ахлоқ, андиша-ю ибо фазилатларини сингдириш борасидаги амалга ошираётган ишлари, ёш қизлар орасида одобсизлик иллатларининг юзага келиш сабабларини ўзида акс эттирган саҳна кўринишлари каби шартлар асосида ўзаро беллашдилар. 


Хакамлар хайатининг хулосасига кўра, фахрли биринчи ўринни Халқобод маҳалла фуқаролар йиғин раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосари Ш.Солохиддинова, фахрли иккинчи ўринни Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини раисининг  оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосари Ш.Қорабоева, фахрли учини ўринни Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини раисининг  оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосари М.Усмонова эгаллади.


Ғолиблар туман ҳокимининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram