Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДЕПУТАТЛАР МАҲАЛЛАДА
2021-03-31 20:47:45 231
Ҳозирги кунда мамлакатимизда аҳоли билан "маҳаллабай" шаклида ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда уйма уй юриб фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатиш “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли муаммоларини яқиндан ўрганиш ва турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича амалий кўмак беришни мақсад қилган қўштепалик депутатлар бугун Борот, Гармдон ва Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлишди.
Ўзбекистон халқ демократик партияси Қўштепа туман кенгашининг ташаббуси билан “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда туман ҳокими И.Новиков, 3-сектор раҳбари С.Абдуллаев, ЎзХДП вилоят кенгаши раиси З.Зохидов, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари Ш.Шарапов, Т.Хасанов ва Ё.Қосимовалар иштирок этдилар.
Тадбир иштирокчиларининг илк манзили Борот маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. Маҳалладаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва беморлар ҳолидан хабар олинди. Ушбу хонадонларда истиқомат қилувчи фуқароларга ун,ёғ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари топширилиб, уларнинг бугунги кундаги муаммолари ўрганилди.
Навбатдаги манзил Гармдон ва Пахтакор маҳаллалари бўлди. Маҳаллаларда уйма уй юриб фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида, ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадон эгалари билан суҳбат ўтказилди. Уларнинг бугунги кундаги муаммолари ўрганилиб, амалий кўмак бериш мақсадида депутатлар томонидан назоратга олинди.
Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Х.Исақовнинг хомийлик ёрдамлари маҳаллалардаги 7 та “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва беморларнинг хонадонларига етказиб берилди.
– 3 нафар вояга етмаган фарзанларим билан яшайман, турмуш ўртоғим вафот этган, – дейди, Борот маҳалласининг Фаровонлик кўчасида яшовчи Г.Исроилова. – Пандемия даврида ишсиз қолиб, фарзандларим билан бироз қийналдим. Лекин юртбошимиз биз каби ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни мураккаб даврда ёлғизлатиб қўймай ҳамиша эътибор кўрсатиб келдилар. Туман ҳокимлиги ва маҳалладан кўрсатилган ёрдам туфайли ишга жойлашдим. Ҳозирда маҳалла фуқаролар йиғинида жамоатчилик асосида ишлаб, бўш вақтимда томорқага қараб, рўзғор тебратаяпман. Бугунги ташрифдан ҳам мамнун бўлдим. Аввало муҳтарам юртбошимизга, қолаверса, лойиҳа ташаббускорларига, хомийларга ўзим ва фарзандларим номидан миннатдорчилик билдириб қоламан.
Бугунги тадбир давомида хомийлик ёрдамлари кириб борган оилаларнинг барчаси кўрсатилган эътибордан, бўлиб ўтган суҳбатдан мамнун бўлдилар.
Тадбир иштирокчилари 31-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлишиб, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ва дарс жараёнлари билан танишдилар. Мактаб битирувчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқот чоғида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан депутатларга мурожаат қилиб, тегишли жавобларни олдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.