Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИСТИҚБОЛ ЯНАДА ОБОД ҲУДУДГА АЙЛАНМОҚДА
2021-03-30 18:48:50 158
Бугун юртимизда кенг қулоч ёйган “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида Қўштепа туманида бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги маҳалла ва қишлоқлардан бошланиши бор гап. Чунки “Обод маҳалла” дастури доирасида бугун чекка-чекка ҳудудлардаги маҳаллалар ҳам янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
Қўштепа туманининг Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бугун бу маҳалла янгича қиёфа касб этаётган масканга айланиб бормоқда.
Истиқбол маҳалласида “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 16 та хонадонларда ўқ девор қуриш, дарвоза ўртаниш, ҳожатхона қуриш, уй ичини таъмирлаш, тандир ва ўчоқхона қуриш каби жуда кўплаб ишлар амалга оширилди.
Бугун бир гуруҳ меҳмонлар, хусусан, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, республикамиздаги масъул идоралар раҳбарлари ҳамда туманимиздаги сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ташриф буюришиб, маҳалладаги ва мана шу хонадонлардаги ўзгаришларга бевосита гувоҳ бўлдилар.
Меҳмонларни очиқ юз билан қарши олган аҳолининг юзидаги табассум ва юқори кайфиятидан маҳалладаги ўзгаришлар туфайли ҳаётдан рози бўлиб яшаётганлигига гувоҳ бўлдик. (Мавзуга яна қайтамиз.)
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.