Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАБУЛДА: МУАММОЛАР ТИНГЛАНДИ ВА ИЖРОСИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

×

 2021-03-30 16:54:15    195

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказиб келинмоқда.


Қабулда туманимиз аҳолиси муаммолари ва таклифлари юзасидан туман ҳокимига мурожаат этиб, ўзларини қизиқтирган ёки қийнаётган саволларига атрофлича жавоблар олишмоқда.

Бугун, ташкил этилган қабулда ҳам 70 нафардан зиёд фуқароларимиз туман ҳокимига ўз мурожаатлари билан юзланишди.


Фуқаролар томонидан асосан, ичимлик суви ва электр энергияси таъминотини янада яхшилаш, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари билан боғлиқ билдирилган масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Қабулда иштирок этаётган ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассалалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар изланди.


Аксарият мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар бўйича амалдаги қонунчиликка асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечимини ўрганиш ва ҳал этиш учун вақт талаб қиладиган муаммолар юзасидан эса масъул шахсларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram