Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲАЛЛАДА САЙЁР СУД
2021-03-30 11:39:35 205
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг навбатдаги суд мажлиси Қўштепа туманининг Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтди.
Ушбу “Сайёр суд мажлиси”да Қўштепа тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан киритилган 6 та юридик ташкилотни банкрот деб топиш тўғрисидаги даъво аризалар кўрилди.
Марғилон туманлараро иқтисодий суди томонидан ўтказилган суд мажлисида Қўштепа тумани давлат солиқ инспекциясининг масъуллари, 6 та юридик ташкилот раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар қатнашдилар.
“Сайёр суд мажлиси” давомида иштирокчиларга қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида ҳам тушунтириш берилди.
А.АКБАРОВ,
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси,
С.ПАРМОНОВА,
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судья ёрдамчиси.