Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ

×

 2021-03-29 21:15:42    199

PDF юклаш
Чоп этиш



Туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Тадбиркорлар уйи”да навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда туманимизда фаолият кўрсатиб келаётган 11 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларнинг ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, туман ҳокими томонидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.


Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган собиқ “Ғиштмон Чимкент” ММТПга қарашли бино-ишоотлар ва ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, турар-жой биноси қуриб олган Н.Турсунов ва унинг қайнонаси Х.Жўрабоеваларнинг аризаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида ўрганилди. Ўрганишда давомида ушбу бино-иншоотлар ва унга тегишли бўлган ер майдонлари тендер танловлари натижасига кўра фуқаро Ғ.Турдиев томонидан белгиланган қонун талаблари асосида сотиб олинганлиги аниқланди. Туман ҳокими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари томонидан фуқаролар Н.Турсунов ва Х.Жўрабоеваларга тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди.


Сектор раҳбари туман Халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклар фаолияти билан танишди. Туман ҳокими таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.


И.Новиков 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман тиббиёт бирлашмаси “Дўрмон шифокор хизмат уйи”да бўлган туман раҳбари муассасада аҳолига яратилган шарт-шароитлар ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва муассасада ташкил этилган ижтимоий дорихона фаолияти билан танишиб, муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берди.


Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинини қизил ҳудуддан чиқариш юзасидан “Маҳаллабай” тизими асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи О.Хошимова уй-жойини таъмирлашга муҳтож I-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёл сифатида “Аёллар дафтари”га киритилган. Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиковнинг ташаббуси билан ҳомийлар томонидан фуқаронинг уй-жойларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими ушбу хонадонда бўлиб, олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.


Сувдан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида туманда 2 минг гектар экин ер майдонларида сув тежовчи технологияларни жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар туман ҳокими томонидан ўрганилиб, олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш ҳамда сифатли бажарилиши юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram