Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ – МАЪНАВИЯТИМИЗ АСОСИ
2021-03-29 15:36:49 242
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 26 март кунги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5040 қарорининг қабул қилиниши янги Ўзбекистонда маънавиятга бўлган муносабат ҳам янгича кўринишда бўлишини исботлаб берди. Президентимизнинг бундай қарор қабул қилишлари буюк бобокалонларимиз амалга оширган эзгу ишларнинг мантиқий давомидир.
Инсон танаси учун озиқ-овқат, сув ва ҳаво қанчалар муҳим бўлса, унинг руҳи, ақли, онги, тафаккури учун ягона озуқа бу маънавият ҳисобланади. Президент маънавият соҳасида янгича ташаббусларни маъқуллаган ҳолда бу борада янги қарор қабул қилди. Ушбу қарор Маънавий-маърифий ишларни давлатимиз сиёсатида янада юксак ўринга кўтаради.
Дарҳақиқат, бугуннинг ўзи маънавиятимизни асраш масаласида ҳушёрлик ва огоҳликни талаб қилаётгани ҳам сир эмас. Шу боисдан, Президентимиз “Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият” деб бежиз айтмадилар. Бутун дунёда ғоялар кураши, ахборотлар ҳуружи, рақобат ва мафкуралар олишуви кузатилмоқда. Глобаллашув жараёнларида миллий қадриятларни асрамоқ, миллий маънавиятимиз барҳаётлигини таъминламоқ энг муҳим вазифадир.
Давлатимиз раҳбари бежиз лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини таъкидламадилар.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини тубдан такомиллаштирилди. Бу ўринда Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини маъқулланди. Маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш вазифалари қўйилди, Республика Маънавият ва маърифат маркази барча ҳудудий кенгашларнинг, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириб бориш каби қатор муҳим топшириқлар вазифалар берилганлиги, Марказнинг туман (шаҳар) бўлинмаларига аҳоли сонидан келиб чиқиб, қўшимча штат бирликлари ажратилганлиги, мазкур штат бирликлари маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилганлиги бизни ниҳоятда қувонтирди.
Энди маънавият тизимида танаффус бўлмайди. Буни ҳар биримиз юрагимиздан ўтказишимиз, масъулиятни зиммамизга ола билишимиз шарт. Мақсадимиз давлатимиз раҳбари бошлаб берган учинчи ренесанснинг асосий қанотини мустаҳкамлашдир. Бу йўлда барча зиёлиларимизга, фидокорларимизга суянамиз. Аждодларга муносиблик йўлида илдам қадам ташлаймиз. Зеро руҳиятни озиқлантириш ҳам савоб амаллардан биридир. Бу фақат инсон қалбини эмас, бутун бир мамлакатни, бутун бир миллатни ҳимоялаш деганидир.
Н.ОТАБЕКОВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари.