Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР” КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-03-29 15:25:23 323
Барчамиз биламизки, либос – кишининг ташқи кўриниши, маънавий дунёси, тафаккури ҳамда ички хислатларини ўзида намоён эта олиш хусусиятига эгадир. Ҳар бир киши ўзи кийган либоси орқали бошқалар тасаввурида ким ва қандай одам эканлигини кўрсатиб беради. Бугунги кунда юртимизда кийиниш маданиятига бўлган эътибор талаб даражаси сифатида кўрилмоқда.
Қўштепа тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 26-ДМТТнинг ташаббуси билан тарбияланувчилар ўртасида миллий либосларни кенг тарғиб этиш ва ҳурматини ошир мақсадида ўзбек миллий қадриятларини ўзида мужассамлаштирган “Миллий либослар” кўрик танлови ўтказилди.
Тадбирда тарбияланувчилар томонидан қўшиқ, рақс ва шеърлар ижро этилди. Кўрик танлов иштирокчиларининг миллий либосларда чиқишлари эса хакамлар томонидан баҳолаб борилди. Энг яхши деб топилган либос эгалари 26-ДМТТ томонидан эсдалик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирланди.
Айнан шу куни муассасада маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” доирасида ёрдамчи тарбиячилар ўртасида “Мохир қўллар” кўрик танлови ҳам ўтказилди.
Тадбирда тарбиячилар ўзлари ясаган турли ўйинчоқлар, тўқимачилик буюмлари ва ўзлари пишириб келган таомлар билан иштирок этдилар. Тадбир қизиқарли ва мазмунли ўтди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.