Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ
2021-03-27 21:12:27 190
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштирокида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка”си ўтказилди. Мазкур ярмаркада тумандаги 40 дан зиёд ишлаб чиқариш корхоналари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ўзларининг 600 дан зиёд бўш иш ўринлари ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотлари билан иштирок этишди. Бугунги ярмаркада тумандаги 200 нафарга яқин фуқаролар қатнашиб, улардан 35 нафар фуқаролар доимий иш жойларига ва 9 нафар фуқаролар вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштирилди ҳамда 15 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўрганишга йўналтирилди.
Туман ҳокими Сармозор маҳалла фуқаролар йиғинидаги "O’Z SAMARALI SERVIS" масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти билан танишди. Тадбиркорга корхонада ишлаб чиқарилаётган чарм поябзал ҳамда тиркотаж маҳсулотлари сифати ҳамда фаолиятини кенгайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.
Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинини қизил ҳудуддан чиқариш юзасидан “Маҳаллабай” тизими асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими маҳаллада бўлиб, ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Шунингдек, амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
“Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари хавза бошқармаси бошлиғи А.Фозилов, “Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари хавза бошқармаси қошидаги мелоратив экспедиция бошқармаси бошлиғи Д.Абдусаломов, “Катта Фарғона магистрал канали” бошқарма бошлиғи А.Тожалиев ҳамда тумандаги қишлоқ хўжалигига алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида, туманда 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, туманда “Маҳаллабай” тизими асосида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда маҳаллий солиқ тушумларини бажарилиши юзасидан мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.