Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-03-27 17:16:48    351

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, 1-сектор раҳбарининг ташаббуси билан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган меҳнатга лаёқатли фуқаролар, шу жумладан ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Туман Маданият марказида бўлиб ўтган ярмарка туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман адлия бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.


Унда 40 дан зиёд иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 600 дан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. 


Тадбирда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштирок этиб, сўнги йилларда туманимизда ишлаб чиқариш корхоналари, кичик безнес субъектлари ҳамда хусусий тадбиркорлар сони ортиб, бунинг натижасида янги иш ўринлари яратилишига эришилаётганлигини, ишсизликни олдини олиш, аҳоли ва “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалардаги ишсизлик муаммоларини ечиш ҳамда уларни бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир сектор ҳудудида мунтазам равишда “Меҳнат ярмарка”лари ташкил этиб келинаётганлигини таъкидлаб ўтди. 


Меҳнат ярмаркасида 120 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашди. Ярмаркага жалб қилинган фуқаролардан 35 нафари доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилди. 15 нафар фуқаролар касбга тайёрлаш ва малака ошириш курсларига, 9 нафар фуқаролар вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилди.


Шу билан бир қаторда меҳнат ярмаркаси давомида туман Адлия бўлими ходимлари томонидан фуқароларга меҳнат қонунчилиги, мавжуд иш ўринларида белгиланган имтиёз ва кафолатлар, иш ўринлари тўғрисида тушунча ва маслаҳатлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram