Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ВОЛЕЙБОЛЧИ ҚИЗЛАРИМИЗ—РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА
2021-03-27 16:58:14 171
Қизларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши бўлажак оналар саломатлигини мустаҳкамлабгина қолмай, соғлом келажакни таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Спорт қизларимизда аниқ мақсад сари интилишни, ирода ва матонатни ҳам тарбиялайди.
Мактабимизда шуғулланаётган қизларда ана шу фазилатларни шакллантиришга алоҳида аҳамият берилаётир. Бу яқинда Бешариқ туманида 2003-2004 йилларда туғилган қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг вилоят саралаш мусобақасида ўзини намоён этди.
Ғоятда муросасиз кечган баҳсларда спорт мактабимизнинг қизлар жамоасини мағлуб этадиганлар чиқмади. Шундай қилиб жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Волейболчи қизларимизга кейинги мусобақаларда омадлар тилаймиз.
Роҳатой НУРМАТОВА,
туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори.