Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ

×

 2021-03-26 20:15:57    203

PDF юклаш
Чоп этиш



Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, туман ҳокими И.Новиковнинг Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида 10 нафар фуқаролар 13 та масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳамда натижалари юзасидан тегишли тартибда жавоб хатлари юборилиши юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.


Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинидаги 330 та аҳоли томорқаларини сув билан таъминлаш мақсадида сув чиқариш иншооти қуриш ҳамда Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 400 та аҳоли хонадонларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув қудуғи қазиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан туман раҳбари яқиндан танишди. Масъул раҳбарларга амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш ишларини лойиҳа смета хужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


“Сармазор Эшонгузар” ҳамда “Каттаболтакўл” ММТП ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Шунингдек, туман ҳокимлигида иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида “Маҳаллабай” тизим асосида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда маҳаллий солиқ тушумларини бажарилиши юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими тизимда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram