Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР ҚАБУЛ: ОЧИҚ ВА ОШКОРА МУЛОҚОТ
2021-03-26 17:45:12 237
Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида ташкилланган сайёр қабулда ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари, тегишли мутасаддилар қатнашдилар.
Юзма-юз шаклидаги мулоқотда ушбу маҳаллада яшовчи 10 нафар фуқароларнинг сув ва электр таъминоти, уй-жой, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик каби масалаларга оид 13 та мурожаатлари тингланди.
Очиқ ва ошкора мулоқотда туман раҳбари ўз қабулига нажот ва умид билан келган ҳар бир фуқаронинг кўтарган масаласига, дарду ташвишларига қулоқ тутди. Ҳар бир мурожаатга адолатли ва қонуний ечим изланди. Масаланинг тегишлиги бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқ берилди.
Хулоса ўрнида айтганда, бундай сайёр қабулларни ўтказилиши, муҳими, бугун ҳокимларимиз ўзларини халқ билан ҳамнафас тутишаётгани одамларнинг адолат излаб идорама-идора юриши ёки турли сарсонгарчиликларга рўпара келишининг олдини олиб, муаммони жойида ҳал қилиш имконини бермоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.