Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“СОҒЛОМ АЁЛ–СОҒЛОМ ОИЛА” ЛОЙИҲАСИ МАҲАЛЛАЛАРДА ДАВОМ ЭТАДИ
2021-03-26 14:32:33 223
Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда “Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиали билан ҳамкорликда ташкил этилган “Соғлом аёл – соғлом оила!” лойиҳаси вилоятимиздаги туман ва шаҳарларда давом этмоқда.
Бугун Қўштепа туманида “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтари”да рўйҳатда турган аёлларга, репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ, эрта турмуш қуриш ва қариндошлар орасидаги никоҳларнинг салбий томонлари, репродуктив ёшдаги аёлларда кўкрак саратони профилактикаси масалалари бўйича юқори сифатли ахборот ва хизматларни кўрсатиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари раисининг ўринбосарлари, шунингдек, маҳалла ҳамшираларини малакаларини ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинарни Қўштепа тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари буйича маслаҳатчиси, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Мўйдинова очиб берди.
“Юксак салоҳият” Республика жамоат бирлашмаси Фарғона филиали директори З.Ахунова иштирокчиларни “Соғлом аёл–соғлом оила” лойиҳаси билан таништирди.
Семинар-тренинг давомида “Эрта ва қариндошлар орасидаги никоҳларнинг келажакдаги болалар соғлиғига салбий таъсири” мавзусида Фарғона вилоят репродуктив маркази директори Г.Абдураззоқова, “Аёллар гигиенаси ва уралогик муаммолар” мавзусида шифокор-гинеколог Ё.Ахмедова, “Аёлнинг соғлом турмуш тарзи – келажакдаги фарзандлари соғлиғининг кафолати” мавзусида лойиҳа координатори Н.Қаландароваларнинг қизиқарли маърузалари тингланди.
Иштирокчилар ўтказилган семинар-тренингда ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.
Бугун семинар-тренингда қатнашган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисининг ўринбосарлари ўзлари учун жуда муҳим маълумотларни олган бўлсалар, маҳалла ҳамширалари эса ўз малакаларини оширдилар. Энди улар семинарда олган билимларини маҳаллада тарғиб қиладилар. Демак, “Соғлом аёл–соғлом оила” лойиҳаси маҳаллаларда давом этади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.