Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ

×

 2021-03-25 22:34:21    258

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Деҳқон бозори” МЧЖда бўлиб, бозорда ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ва бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, бозор ҳудудида ташкил этилган “Зиё маскани” фаолияти билан танишган туман ҳокими томонидан тадбиркорга адабиётлар фондини кенгайтириш юзасидан таклифлар берилди.


Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Унифорум плюс” масъулияти чекланган жамиятида бўлган туман ҳокими томонидан корхонада ишлаб чиқарилаётган тиркотаж маҳсулотлари сифатини янада яхшилаш ва экспортни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча ишлар олиш юзасидан таклифлар берилди.


Туман раҳбари 8-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, муассасада болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Муассасада қамровни кенгайтириш мақсадида континерлар ўрнатилиб замонавий жихозланаётган қўшимча хоналарда амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаб, фойдаланишга топшириш ва санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


И.Новиков туман тиббиёт бирлашмаси Лангар бўлимида бўлиб, муассасада аҳолига яратилган шарт-шароитлар ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва муассасада ташкил этилган ижтимоий дорихона фаолияти билан танишди. Муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.


Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлган туман ҳокими томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Ҳудуда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга “Бобоқум” массивидан ер ажратиб берилган эди. Сектор раҳбари “Бобоқум” массивида бўлиб, ер майдонларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман ҳокими “Ғиштмон Чимкент” ММТП ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram