Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

# МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ 

×

 2021-03-25 21:27:00    158

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги 3-сектор ҳудудида жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактабида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ушбу меҳнат ярмаркасини ўтказишда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

 Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 32 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд 668 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 125 нафар фуқаролар иштирок этдилар. Ярмаркада иштирок этган фуқаролардан 4 нафари доимий ишга жойлаштирилди.


Ишга жойлаштиришга имконияти бўлмаган 26 нафар фуқаролар (ёшлар 11 нафар, аёллар 14 нафар)ни касбга тайёрлаш, қайта таёрлаш ва малака ошириш курсларига, 20 нафар (ёшлар 10 нафар, аёллар 5 нафар) фуқаролар вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram