Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

4-СЕКТОР РАҲБАРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

×

 2021-03-25 21:01:37    172

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Файз маҳалласидаги 19-умумий ўрта таълим мактабида туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари З.Мирзаевнинг “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйҳатига олинган фуқаролар учун сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда Қўштепа туманидаги мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.


Қабул давомида асосий эътибор мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, масъул раҳбарларни муаммонинг ечими билан шахсан шуғулланиш бўйича бириктиришга қаратилди.


Тадбир давомида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида сектор ҳудудида “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйҳатига олинган ишсиз, касб-ҳунарга ўқиш истаги бор фуқаролар, шунингдек, ишсиз аҳоли вакиллари иштирок этдилар.


Ярмаркада 32 та корхона ва ташкилотлардаги 605 та бўш иш ўринлари рўйҳати тақдим этилиб, 5 нафар (2 нафар ёшлар 3 нафар аёллар) ишга жойлашди, 8 нафарига (5 нафар ёшлар 3 нафар аёллар) касбга таёрлаш бўйича ўқишга йўлланма берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram