Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
2021-03-25 19:12:54 206
Жорий йилнинг 24 март куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Янгиариқ МФЙ (собиқ Ўроқ-болға қишлоғи) Янги авлод кўчасининг аҳволини юртбошимиз кўрсалар эди! “Обод қишлоқ” дастурига кирган маҳалла ҳам шу аҳволда бўладими? Ҳеч бўлмаса шағаллаштириб беришсин! Сувни ҳам 4 км дан ташиб ичамиз...” – дея шикоят қилинган.
Исми-шарифи кўрсатилмай Қўштепа тумани, Янгиариқ МФЙ (собиқ Ўроқ-болға қишлоғи) Янги авлод кўчасидан йўлланган ушбу мурожаат туман ҳокимлиги ва шу соҳага дахлдор мутахассислар томонидан, жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилди.
Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини Янги авлод кўчасидаги ички йўлга бугунги кунда шағал ётқизилган бўлиб, фуқаролар томонидан ариқ зовурларни кавланиши натижасида тупроққа аралашиб кетганлиги аниқланди.
Суҳбат давомида маҳалла фуқаролар йиғини раисига Янги авлод кўчасини тоза ичимлик суви билан таъминлаш дастур асосида ва шағаллаштириш ишлари жорий йил II-чоракда бажарилиши кўзда тутилганлиги тушунтирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.